$
12437.15 UZS
62.6
153.34 UZS
0.21
14480.57 UZS
55.56
33° Кечаси 20°

Президент ижтимоий ҳимоя буйича таклифлар билан танишди

21:25 / 14.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.Бу ҳақда  Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 июнда Президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Ўтган даврда Агентлик томонидан ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва манзиллилиги жойларга чиқиб ўрганилди. Бу жараёнда тизимни маҳалла даражасида адолатли ташкил этиш, тўғри молиялаштириш, оғир аҳволга тушиб қолган одамларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашишда камчиликлар борлиги аён бўлди.

Тақдимотда ушбу муаммоларни тизимли ҳал этишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

Уларга кўра, энди маҳалладаги “еттилик” оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби, уларга таъсир қилувчи омиллар аниқлайди, мавжуд имкониятлар баҳолаб, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдамларни оиланинг ижтимоий аҳволини индивидуал баҳолаш асосида кўрсатиш йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ҳаётга самарали жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция талабларини ҳаётга татбиқ этишни изчил давом эттириш, жумладан, ногиронлиги бўлган инсонларга кўмаклашиш, жамиятга интеграция қилиш, сифатли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда август ойида 86,5 миллиард сўмлик “свет” ва газ ўмарилди

Ўзбекистонда август ойида 86,5 миллиард сўмлик “свет” ва газ ўмарилди

Қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим э…
14:28 / 06.09.2025
Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дориларни олиб кирган шахслар ушланди

Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дориларни олиб кирган шахслар ушланди

Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 246 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятни…
10:24 / 06.09.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 300 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 300 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
19:01 / 06.09.2025
Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Усманов Алишер Атаханович беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
16:28 / 05.09.2025
7 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

7 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

7 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсад…
19:12 / 06.09.2025
Буюк Британия Бош вазири ўринбосари солиқ тўлиқ тўламаганлиги учун истеъфога чиқди

Буюк Британия Бош вазири ўринбосари солиқ тўлиқ тўламаганлиги учун истеъфога чиқди

“Анжела Рейнер кўчмас мулк хариди пайтида солиқни кам тўлаш билан боғлиқ можародан сўнг барча лавозимларидан истеъфога чиқиш…
19:43 / 06.09.2025
“900 минга яқин иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

“900 минга яқин иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

Ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилгани маълум қилинди.
11:27 / 06.09.2025
Энди Ўзбекистонда исмни машинага рақам сифатида қўйиш мумкин бўлади

Энди Ўзбекистонда исмни машинага рақам сифатида қўйиш мумкин бўлади

Масалан, йўлларда ҳаракатланаётган “КОМИЛ”, “ЭРГАШ”, “ЗАФАР” ёки “ҚАРШИ” деб ёзилган машиналарни кўриш мумкин.
14:49 / 06.09.2025
Конгода Эбола эпидемияси эълон қилинди

Конгода Эбола эпидемияси эълон қилинди

4 сентябрь ҳолатига кўра, 28 та гумон қилинган ҳолат ва 15 та ўлим ҳолати қайд этилган.
17:19 / 05.09.2025
Шри-Ланкада автобус жарга тушиб кетди

Шри-Ланкада автобус жарга тушиб кетди

Ҳозирда экспертлар ҳодиса сабабларини ўрганаётгани билдирилган.
15:33 / 05.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!