$
12422.90 UZS
-37.8
154.30 UZS
-0.76
14457.77 UZS
-87.61
32° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Андижонда "Асака текстиль" кластерининг тўқимачилик корхонасида бўлди

15:45 / 15.02.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 февраль куни Андижон вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Президентнинг вилоятга сафари давомида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Шулардан биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди. Маълум қилинишича, ушбу мажмуа 2022 йил августда ишга туширилган. Бугунги кунда 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ “занжир” ташкил этилган. “Асакадаги корхонага Швейсария, Италия, Туркия, Германия, Япониядан ускуналар келтириб ўрнатилган. У йилига 11 минг тонна ип-калава, 8 минг тонна момиқ ва трикотаж мато, 12 минг тонна ип ва матони бўяш, 6 минг тонна тайёр трикотаж ва сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 3 минг 200 киши ишламоқда”, дейилади хабарда. Шунингдек, корхонада хорижий ҳамкорлар талабига асосан сифат назорати, касб ўргатиш маркази ташкил этилган. Бундан ташқари, бўёқ цехидан чиққан сувни тозалаш иншооти ҳам ишга туширилган.

Умуман, кластер томонидан 102 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, йиллик 50 миллион долларлик экспорт қуввати яратилган. Бундан 7 йил олдинги ҳолат билан солиштирганда даромад,  иқтисодий манфаатдорликдаги фарқ ер билан осмонча. Келгуси йилларда кластер томонидан Улуғнор туманида 70 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш заводи,  тикув-трикотаж ва пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиниши режалаштирилган. Уларда яна 1 минг 600 дан зиёд иш ўрни очилади”, дейилади хабарда. Шу ерда Президентга Андижон вилояти мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилган. Қайд этилишича, эндиликда ишлаб чиқариш таннархи 15 фоизга қисқартирилади, 65 фоиз қўшилган қиймат яратилади. Дизайнер ва технологлар мактаби ташкил этилади. Нуфузли брендлар ва ритейлерлар жалб этилиб, тармоқ корхоналари экспорти 800 миллион долларга етказилади. Давлат раҳбари кластер билан фермерлар ўртасидаги муносабатларда манфаатдорликни ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратган.

“Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантиряпмиз. Мақсадимиз - ерга нисбатан эътиборни, маҳсулот етиштирадиганлар манфаатини кучайтириш. Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев. Президент корхонада ишлаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Уларнинг айримлари ўз туманида юқори маошли иш пайдо бўлгани учун меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келган.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев: “Фаластин – Исроил муаммосини “икки халқ - икки давлат” тамойили асосида ҳал этиш Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиши мумкин”

Шавкат Мирзиёев: “Фаластин – Исроил муаммосини “икки халқ - икки давлат” тамойили асосида ҳал этиш Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиши мумкин”

Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” шаклидаги учрашувлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд …
18:30 / 01.09.2025
2026 йил 1 февралдан 50 фоизи аҳоли томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ғолиб деб топилади

2026 йил 1 февралдан 50 фоизи аҳоли томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ғолиб деб топилади

Лойиҳа қийматининг қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
09:41 / 02.09.2025
ЙХХБ эртага аҳолидан жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этди

ЙХХБ эртага аҳолидан жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этди

Эртага янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ЙХХБ аҳолини жамоат транспортига устуворлик беришга чақирди
22:27 / 01.09.2025
Ўзбекистонда сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
15:19 / 02.09.2025
2025 йилнинг ортда қолган даврида қанча шакар ишлаб чиқарилган?

2025 йилнинг ортда қолган даврида қанча шакар ишлаб чиқарилган?

Бу йил аввалги йилларга нисбатан анча кам маҳсулот ишлаб чиқарилган
18:37 / 01.09.2025
2 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади
22:31 / 01.09.2025
Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025
Трамп ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Трамп ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Маълумотларга кўра, Трамп ўлим ҳақидаги миш-мишларни рад этган.
10:11 / 02.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!