$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев: “Фаластин – Исроил муаммосини “икки халқ - икки давлат” тамойили асосида ҳал этиш Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиши мумкин”

18:30 / 01.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тянсзин шаҳрида “ШҲТ плюс” шаклининг “Кўп томонлама ҳамкорликни ҳаётга татбиқ этиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга кўмаклашиш” мавзусидаги учрашувда иштирок этди.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари ва унинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарлари билан бир қаторда кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар етакчилари, фахрий меҳмонлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида очиқлик ва кўп томонлама ҳамкорлик руҳига тўлиқ жавоб берадиган “ШҲТ плюс” шакли ишончли мулоқот учун тобора муҳим майдонга айланиб бораётганини таъкидлади.

Бу галги саммит XX асрнинг энг катта фожиаси – Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигида ўтаётгани рамзий маънога эга экани таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси қарама-қаршилик кўпайиб бораётганидан хавотир билдириб, низоларга барҳам бериш, ишончни тиклаш, тинч-тотув яшаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилишга чақирди.

Шу маънода, Хитой раиси Си Сзинпин илгари сурган глобал бошқарув бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Президенти Ғазо секторидаги вазият яна кескинлашаётгани ва гуманитар аҳвол ёмонлашаётганини қайд этиб, Фаластин – Исроил муаммосини “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида адолатли ҳал этишгина Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиши мумкинлигини таъкидлади.

ШҲТ доирасидаги шериклик ва амалий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, давлат раҳбари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб вазифаларига тўхталди.

Энг аввало, ШҲТ мамлакатларининг барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун жамоавий саъй-ҳаракатларни кучайтириш муҳим экани, бу, айниқса, иқлим ўзгариши, энергетика ва озиқ-овқат ресурслари тақчиллиги, миграция инқирозлари, киберҳужумлар ва бошқа янги хавф-хатарлар юзага келаётган шароитда долзарб экани таъкидланди.

Президент Тошкент шаҳрида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси негизида Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича универсал марказ ҳамда Душанбе шаҳрида Наркотикларга қарши курашиш маркази ишга туширилганини олқишлади.

Хавфсизлик масалалари бўйича “ШҲТ плюс” шаклидаги биринчи мулоқотни келгуси йили юртимизда ўтказиш таклиф қилинди.

“Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олмасдан ва халқаро ҳамжамиятнинг афғон ҳукумати билан конструктив мулоқотини йўлга қўймасдан туриб, минтақамизда барқарорликни таъминлаш мумкин эмас” – деди Ўзбекистон етакчиси.

Шу муносабат билан ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиш ва уни ШҲТ лойиҳаларига жалб қилиш бўйича прагматик ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлат раҳбари ШҲТ доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришни устувор вазифа сифатида қайд этди.

Тўсиқларни бартараф этиш ва стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо майдончаларини ривожлантириш, саноат кооперацияси ва инновацияларни рағбатлантириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Бизнес мулоқот учун самарали платформани ишга тушириш мақсадида ҳар йили “ШҲТ INVESTOR” сармоя форумини ўтказиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда Ўзбекистонда ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Минтақавий транспорт интеграцияси ва ўзаро боғлиқлик ҳақида сўз юритилар экан, минтақани глобал йўлаклар билан ишончли боғлашни таъминлайдиган самарали транспорт йўналишларини яратиш Марказий Осиё учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

“Хитой – Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши ва келажакда Трансафғон йўлаги билан боғланиши ШҲТ маконида ягона транспорт тармоғини шакллантиришга хизмат қилади.

Мамлакатимиз етакчиси илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳаларида шерикликни фаол илгари суриш муҳимлигини қайд этди.

“ШҲТ мамлакатлари сунъий интеллект, катта маълумотлар базалари, робототехника, муҳандислик, муқобил энергетика каби илғор йўналишларда катта сакрашни таъминлашга қодир бўлган улкан илмий-техник салоҳиятга эга” – деди Президент.

Янги ғояларни илгари суриш ва илғор ечимларни ишлаб чиқиш учун ШҲТнинг инновацион-технологик ҳаблари тармоғини яратиш амалий қадам сифатида таклиф этилди.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон раҳбари “ШҲТ оиласи”нинг маданий ранг-баранглиги ва қадриятларини илгари суришга кўмаклашишга қаратилган Буюк Ипак йўли маданий мулоқотини таъсис этиш ташаббусини илгари сурди. Иштирокчи мамлакатлар делегацияларини Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси тадбирларида фаол иштирок этишга таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида “ШҲТ плюс” шаклидаги ушбу саммитнинг самарали натижалари барқарорликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни кенгайтириш ва барча мамлакатларнинг изчил тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирди.


Сиёсат


														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

														
														Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Канадада ишлаб чиқарилган винолардан тортиб хоккей таёқчалари ва сементгача бўлган айрим товарла…
10:44 / 21.07.2026

														
														Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган стадионни тарк этганидан бир неча …
10:26 / 20.07.2026

Бу ҳам қизиқ

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!