Қатарнинг Повер Интернатионал Ҳолдинг компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритади.
Туризм қўмитаси хабарига кўра, қўмита раиси Умид Шодиев компания бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас бошчилигидаги делегация билан учрашди. Унда мамлакатдаги туризм имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга сармоя йўналтириш масалаларини кўриб чиқди.
Компания Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темирйўл қурилишига маблағ ажратмоқчи. Бундан ташқари, шу йўналишда пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ҳам бор.
Шунингдек, мамлакатнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш,Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!