$
11785.30 UZS
-9.7
136.13 UZS
0.33
13695.70 UZS
-3.01
31° Кечаси 18°

Қирғизистонда вазир маст ҳолда машина бошқаргани учун ишдан бўшатилди

11:13 / 17.12.2025

Қирғизистон фан, олий таълим ва инновация вазири Бактиёр Орозов “давлат ва муниципал ходимларнинг этика меъёрларга риоя қилмагани учун” лавозимидан озод қилинди. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармон 15 декабрь куни имзоланиб, шу куни давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Кактус.медиа нашрига кўра, Бактиёр Орозов ишдан бўшатилишидан бир кун олдин Чуй вилоятининг Қой-Тош қишлоғида маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун қўлга олинган. Ушбу маълумот кейинчалик вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳам тасдиқланган.

“Текширув давомида ҳайдовчида алкоголь мастлиги белгилари кузатилди. Шунинг учун у Бишкек марказий наркология бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилди ва унинг алкоголь истеъмол қилгани тасдиқланди. Ҳайдовчига нисбатан Ҳуқуқбузарлик кодексининг 193-моддаси бўйича баённома тузилди. Автомобиль ихтисослаштирилган жарима майдончасига жойлаштирилди”, — дейилади ташкилот хабарида.

Kaktus.media томонидан эълон қилинган видеоёзувда Бактиёр Орозовнинг ўзи ҳам пиво ичганини тан олгани акс этган. Бу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Маълумот учун, Бактиёр Орозов 2025 йил май ойидан буён Қирғизистон фан, олий таълим ва инновациялар вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 


Жаҳон


														
														YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026

														
														Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026

														
														АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда 36 ёшли аёл суд қарори билан фарзандининг отасига берилиши белгиланганидан сўнг 11 ойлик ўғлини олиб қочиб, унга ўқ уз…
12:55 / 30.08.2026

														
														АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.
14:58 / 29.08.2026

														
														Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинанинг “Озодлик” ордени – мамлакатдаги энг олий давлат мукофотларидан бири билан тақдирл…
16:13 / 26.08.2026

														
														Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян ўзидан олдинги президент Роберт Кочарян ҳибсга олинганидан кейин мансаб ваколат…
17:41 / 25.08.2026

														
														Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очи…
15:49 / 23.08.2026

														
														Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026

														
														АҚШ Байден маъмурияти қурбонлари учун жамғарма яратиш режасидан воз кечди

АҚШ Байден маъмурияти қурбонлари учун жамғарма яратиш режасидан воз кечди

“Бош прокурор вазифасини бажарувчи Тодд Бланш якшанба куни кечқурун президент Трамп тарафдорларига компенсация тўлаш учун 1,…
17:29 / 03.08.2026

														
														Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди

Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди

Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди.
16:40 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳаво очиқ бўлиши мумкин, ёғингарчилик кутилмайди.
16:54 / 07.09.2026
Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026
Эрон АҚШга огоҳлантириш берди: “Ўйин шартлари ўзгарди”

Эрон АҚШга огоҳлантириш берди: “Ўйин шартлари ўзгарди”

Эрон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар кучайиши ортидан Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди. Эрон томони кейинги ҳужумларга я…
12:00 / 07.09.2026
Чорвоқда чўкиб кетган ота ва икки ўғилни қидириш ишлари давом этмоқда

Чорвоқда чўкиб кетган ота ва икки ўғилни қидириш ишлари давом этмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлини қидириш ишлари давом этмоқда.…
09:38 / 07.09.2026
Мисрда машҳур телебошловчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Мисрда машҳур телебошловчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Миср суди телебошловчи Сара Ҳалифа ва жиноят иши бўйича яна 11 нафар айбланувчини гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ҳам…
11:05 / 07.09.2026
“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026
Августда Ўзбекистонга мол гўшти импорти 23 фоизга ошди

Августда Ўзбекистонга мол гўшти импорти 23 фоизга ошди

2026 йил август ойида Ўзбекистонга 85,6 млн доллар қийматидаги 21 минг тонна мол гўшти импорт қилинди. Бу ҳақда Божхона қўми…
09:35 / 07.09.2026
Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!