$
12676.11 UZS
-18.86
161.56 UZS
-0.04
14975.56 UZS
97.06
37° Кечаси 24°

Қўқондаги бозорда ёниб битган дўконлар 15 кун ичида қайта қурилади

08:51 / 14.06.2023

Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда йирик ёнғин содир бўлгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, бозорда ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилишини маълум қилинган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот котибига кўра, қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади ва бунинг учун етарли қурувчилар жалб этилади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан умуман пул олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади.

“Вилоят ҳокимлиги қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланишини, бунинг учун етарли қурувчиларнинг жалб этилишини таъминлайди ва назоратга олади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади, бунинг учун маъмуриятга етарли банк кредити тақдим этиладиган бўлди”, – дея таъкидлаган вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоев.

Ҳозирда зарар миқдорини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтиш мумкин, 12 июнь куни соат 19:17 да Қўқон шаҳрининг Байналмилал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган ва ФВБ ходимлари ва маҳаллий аҳоли томонидан 4 соатдан ортиқ вақт давомида ўчирилган.


Бу ҳам қизиқ

Озарбайжон Россияда фуқароларининг вафот этиши юзасидан жиноий иш қўзғатди

Озарбайжон Россияда фуқароларининг вафот этиши юзасидан жиноий иш қўзғатди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, Qafqazinfo хабар берди.
16:51 / 01.07.2025
Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.
09:46 / 30.06.2025
1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
16:22 / 30.06.2025
Июль ойининг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Июль ойининг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 30 июнь–2 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:12 / 29.06.2025
Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйич…
14:43 / 30.06.2025
Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
17:34 / 29.06.2025
2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:19 / 01.07.2025
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
16:24 / 29.06.2025
UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

Топурия енгил вазннинг янги чемпионига айланди.
10:06 / 29.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!