$
12634.34 UZS
-18.98
162.37 UZS
0.48
14821.34 UZS
-0.76
36° Кечаси 23°

Қўшма Штатларга юбориш учун 14 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

15:53 / 05.01.2024

Хабар берилишича, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

1999 йилда Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшовчи, муқаддам судланган шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган қариндоши билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш эвазига ундан 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Аммо, Иқтисодиёт ва сервис институти талабаси сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Қўшма Штатларда яшаётган оқдарёлик шахс муқаддам 4 нафар фуқарони Америкага ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 41.600 АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятида яшовчи, 1999- y.t. шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни «Туркия-Европа-Никарагуа-Мексика» орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШнинг Оҳаё штатида яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991-y.t. шахс ўзаро тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш, шунингдек, бунинг учун зарур бўладиган виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган.

Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

 

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида мотоциклчи билан пойга уюштирди

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида мотоциклчи билан пойга уюштирди

Аммо, Худойберганов ЙПХ ходимининг хизмат машинасида пойтахтнинг марказий кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб, мотоциклчи б…
14:59 / 12.07.2025
Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Уларда реконструкция ишлари сифатсиз ҳолда амалга оширилаётгани аниқланган.
17:34 / 12.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчилар ушланди

Тошкент ва Фарғонада ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчилар ушланди

Ҳозирда мазкур ўқитувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:16 / 12.07.2025
Суриянинг муваққат президенти Озарбайжонга келди

Суриянинг муваққат президенти Озарбайжонга келди

Озарбайжон раҳбари бу учрашувни ўта муҳим деб атаган
19:59 / 12.07.2025
Президент профилактика инспекторга муддатидан олдин капитан унвонини берди

Президент профилактика инспекторга муддатидан олдин капитан унвонини берди

Президент бу борада тегишли масъулларга кўрсатма берди
18:58 / 11.07.2025
ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонадаги тадбирда кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг фаолиятига чек қўйилди
22:54 / 12.07.2025
Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Учрашувда кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинди
21:23 / 11.07.2025
12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
18:27 / 11.07.2025
13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20–23 даража илиқ, кундузги ҳарорат эса 35–38 даража бўлади
23:13 / 12.07.2025
Теннис. Карлос Алкарас Уимблдон финалига йўл олди

Теннис. Карлос Алкарас Уимблдон финалига йўл олди

Лондонда давом этаётган теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида …
13:13 / 12.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!