Бугун 12 июль куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев таклифига биноан куни Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара Бокуга давлат ташрифи билан келди.
Даставвал томонлар кенгайтирилган доирада учрашув ўтказди.
Президент Илҳом Алиев Аҳмад ал-Шаранинг Озарбайжонга ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшишига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, Суриянинг аввалги ҳукумати Озарбайжонга нисбатан дўстона бўлмаган сиёсати туфайли икки томонлама муносабатлар турғунлик даврини бошдан кечирган. Бироқ, Сурияда янги ҳукуматнинг ўрнатилиши алоқаларни ривожлантириш учун катта истиқболларни очганини таъкидлади.
Аҳмад ал-Шара президент Илҳом Алиевга Озарбайжоннинг Сурияни доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, аввалги Сурия ҳукумати кўплаб мамлакатлар, шу жумладан Озарбайжон билан муносабатларга путур этказганини афсус билан таъкидлади.
У Суриянинг Озарбайжон билан сиёсий, иқтисодий, савдо, маданий, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.
Кенгайтирилган тартибдаги музокаралар якунига етганидан сўнг, томонлар ўзаро тор доирадаги учрашув ҳам ўтказди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!