Россияда рус тилини билмайдиган мигрантлар учун айрим касбларда ишлаш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилинди.
Россия Меҳнат вазирлиги агар хорижлик ишчи рус тилини билмаса, қуйидаги касблар бўйича квота асосида ишга қабул қилмасликни таклиф этмоқда:
• йўловчи ташувчи ҳайдовчилар;
• сотувчилар;
• тиббиёт ходимлари.
Ушбу таклиф мигрантларнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қиладиган касбларда ишлашини рухсат этиш учун рус тилини билишни шарт сифатида белгилашни назарда тутади.
Ҳужжат муҳокама учун тақдим этилган ва ҳали тасдиқланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!