Исроил ҳарбийлари 3 декабрь куни Ғазога ҳужум уюштирди, оқибатида етти нафар фаластинлик, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Яна 32 киши турли даражада тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Исроилнинг мазкур ҳужуми АҚШ воситачилигида тузилган оташкесимни 591-марта бузилишига олиб келган. Исроил бу зарба ХАМАСнинг тўрт нафар яҳудий аскарни ўлдирганига жавобан амалга оширилганини маълум қилган.
Тиббиёт ходимларининг хабар беришича, Исроил ҳужумлари қурбонлари орасида “Зайтун” маҳалласида ҳалок бўлган икки нафар фаластинлик ва ал-Мавосий лагерига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўлган беш киши бор. Мазкур лагерга қилинган бомбардимон оқибатида бир нечта чодир ёниб кетган ва ёнғин келтириб чиқарган.
“Исроил ракета зарбаси оқибатида ал-Мавосийда икки бола билан бирга беш нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна бир қанча одам, уларнинг баъзилари оғир яраланди”, – деган фуқаролик мудофааси вакили Маҳмуд Басал.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!