$
12002.10 UZS
14.21
₽
146.02 UZS
0.61
€
13166.30 UZS
51.55
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

08:33 / 04.12.2025

Кеча, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Россиянинг Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам иштирок этган. Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Олий даражадаги учрашувлар натижаларига кўра эришилган келишувларни қабул қилинган “йўл харитаси” асосида амалга оширилиши муҳокама қилинган. Савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган. “Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, жумладан, саноат зоналари доирасидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди”, – дейилади хабарда.

Шу маънода, бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши ва ишбилармонлик тадбирларининг натижалари юқори баҳоланган.

Шунингдек, учрашув доирасида Россиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари Президентга ахборот технологиялари, энергетика, электротехника, машинасозлик, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилган.


Жаҳон


														
														Трамп маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий этади

Трамп маъмурияти 14 та савдо ҳамкорига янги божлар жорий этади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон каби 14 та йирик савдо ҳамкорига нисбатан янги б…
10:04 / 26.11.2026

														
														Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026

10:58 / 18.11.2026

														
														Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Эрон ҳукумати билан алоқалари бўлган покистонлик Осиф Мерчант АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга…
10:51 / 18.11.2026

														
														Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Тадбиркорлардан тортиб стартапчиларгача: ЎзЛиДеП электорати кенгаймоқда

Тадбиркорлардан тортиб стартапчиларгача: ЎзЛиДеП электорати кенгаймоқда

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари парти…
14:55 / 25.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилинаётган эркакка нисбатан жиноят …
15:03 / 26.11.2026
ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) навбатдаги Конгресси 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда партиянинг янги С…
15:43 / 26.11.2026
Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган ша…
16:21 / 26.11.2026
“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

Мадриднинг “Реал” клуби 2026/27-йилги мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган илк жамоага айланди.
13:10 / 26.11.2026
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турган Ўзбекистон Республ…
16:08 / 24.11.2026
Президент мактуби — ёш авлод учун меҳр ва маърифат сабоғи

Президент мактуби — ёш авлод учун меҳр ва маърифат сабоғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби ёш авлодни илм-маърифатга интилиш, мунт…
14:35 / 26.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!