Португалиялик футболчи Криштиану Роналду АҚШ президенти Доналд Трампга қўнғироқ қилиб, Оқ уйга сафари ва меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирди.
Қўшма Штатлар раҳбари бу ҳақда ўзинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Трампнинг ёзишича, Роналду унга меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирган. Ноябрь ойи ўрталарида футболчи ва унинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес Оқ уйга Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон учун уюштирилган тантанали зиёфатда ташриф буюрганди.
“У нафақат спортчи, балки шахс сифатида қандай ақл бовар қилмайдиган йигит. Бундан яхшироқ бўлиши мумкин эмас”, – деб ёзган Доналд Трамп.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!