Россия Ўзбекистонга сув ресурслари балансини ҳисоблашда ёрдам беради. Бу ҳақда ТАSS нашри хабар берди.
Россия сув ресурслари Федерал агентлиги раҳбари Дмитрий Кирилов Ўзбекистонга тоза сув ҳажмини аниқлашга ёрдам берадиган мутахассислар гуруҳини юборади.
“Қисқа муддатда музликларнинг фаол эриши туфайли минтақадаги сув ҳажми ошиши мумкин, аммо 30-50 йилдан кейин инқироз бўлиши мумкин”, - деди Кириллов.
Евросиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, 2024 йил ўрталарида 10 миллионга яқин Марказий Осиё аҳолиси сувдан фойдалана олмаган. 1994 йилдан 2020 йилгача сув истеъмол қилиш ҳажми икки баравар ошди. Шу билан бирга, сув таъминоти тизимларига инвестициялар етарли эмас. Масалан, Ўзбекистонда йиллик молиялаштириш тақчиллиги тахминан 826 миллион долларни ташкил этади. Мамлакат сув ресурсларининг 80 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги, айниқса пахта далалари учун ишлатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!