Беларус президенти Александр Лукашенко Россиядаги президентлик сайловлари натижалари Ғарбга Россияни ичкаридан енгиб бўлмаслигини кўрсатиб берганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Бу Россия ичидаги вазиятни ларзага келтирмоқчи бўлган Ғарбга жиддий сигнал бўлди. Улар агар олддан мақсадга эриша олмасалар, орқадан ҳаракатга киришадилар. Лекин барибир муваффақиятсизликка учрайдилар”, — деган Беларус раҳбари.
Лукашенкога кўра, ҳеч ким Беларус ва Россия халқларини ҳеч нарсага мажбурлай олмайди. Ҳеч кимда бундай куч ва салоҳият йўқ.
Беларус раҳбари ўз нутқида Россияда сайлов жараёни намунали ташкил этилганини мақтаган. Шунингдек, Россия раҳбари мамлакатга ҳали кўп керак бўлишини таъкидлаган.
“Президент (Владимир Путин) жуда кўп ишлаши керак эди, буни кўрдингиз. У бутун Россия бўйлаб саёҳат қилди, турли жойларда бўлди ва рус халқининг саволларига жавоб берди. Сайлов жараёни мураккаб тарзда ўтди. Ҳали бу борада ўрганадиганларимиз кўп.
Халқ бирлашди, уюшди. Одамлар ватанпарварлик кўрсатди. Натижа эса ҳаммага аён. Бу биз учун сабоқ бўлди”, — деган Беларус Республикаси раҳбари Александр Лукашенко.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!