Москвада тожикистонлик блогер С.Ж. устидан жиноят иши очилди. Муҳожир блогер рус қизлари ҳақидаги “таҳқирловчи видеолар” учун ҳибсга олинган, деб хабар берди Россия маҳаллий нашрлари. Ҳозирда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддаси (нафрат ёки адоватни қўзғатиш, шунингдек инсон қадр-қимматини камситиш) бўйича жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Тергов маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 9 декабрида Тожикистон Республикасида туғилган шахс рус миллатига мансуб бир гуруҳ шахсларга нисбатан душманлик муносабатини акс эттирувчи видеони ўз саҳифасига жойлаган.
Шунингдек, тергов қўмитаси блогернинг бошқа видеоларини ҳам назоратдан ўтказмоқда. Ушбу видеони суратга олишда иштирок этган бошқа шахслар ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!