“Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Самарқанд вилоятида драйвер лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи манзилли дастур тасдиқланди, жумладан:
– халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга ҳамда ички хўжаликлараро 298 км автомобиль йўллари ҳамда 15 та йўл ўтказгични қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
– 14 та туман (шаҳар)да 1 та подстанцияни таъмирлаш, 70 та трансформатор пунктини ўрнатиш, 137 км электр тармоқларини янгилаш;
– ичимлик суви ва оқова сув тизимини яхшилаш учун 14 та туманда 90 та сув иншооти, 242 км сув тармоғини қуриш ва таъмирлаш.
1 июлдан Самарқандда:
– қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари тўлиқ туман (шаҳар) сув корхоналари ихтиёрига ўтказилади;
– сув тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида талабгорларга пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун белгиланган тартибда ҳар бир гектарига 12 млн сўмдан субсидия берилади.
2026 йил 1 январдан вилоятдаги қурилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш лойиҳалари қатъий равишда “яшил” тамойиллар ва энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар асосида амалга оширилади.
2026/2027-ўқув йилидан Каттақўрғон давлат педагогика институтида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда муҳандислик йўналишлари бўйича факультет ташкил этиш чоралари кўрилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!