$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

17:29 / 10.12.2025

“Кенг кўламли урушдан мақсад — фақатгина янги ҳудудларни эгаллаб олиш эмас”, — деб ёзади The Times. Нашрнинг маълум қилишича, шунча вақтдан буён тутқич бермаётган тинчлик келишувига эришиш умидида АҚШ президенти Доналд Трамп Киевга босим ўтказмоқда. Унинг режасига кўра, Москвага бутун Донбассни топшириш ва шу йўл билан Рождествога қадар оташкесимга эришиш кўзда тутилган.

 Бу орада Кремль Украина ўз қўшинларини Донетск областидаги мустаҳкамланган шаҳарлар — Краматорск ва Словянскдан олиб чиқмагунча жанглар тўхтамаслигини таъкидламоқда.

 Агар Володимир Зеленский Россияга ҳудудларни топширишни хоҳласа ҳам, Украина Конституцияси бундай қарорни фақат умуммиллий референдумдан кейин амалга оширишни талаб қилади. The Тимесънинг ёзишича, уруш шароитида бундай референдум ўтказиш жуда қийин, ҳатто имконсиз ҳисобланади. Бироқ, “Агар Киев босиб олинган ҳудудлар устидан Россия ҳокимиятини расман тан олмасдан, ўз қўшинларини Донбассдан олиб чиқиб кетса, референдумга эҳтиёж бўлмасди”, — деб ёзади нашр.

“Тирик қайт” фондининг етакчи таҳлилчиси Микола Белесков фикрига кўра, агар Донбассдан чиқиш буйруғи берилса, ҳарбийларнинг бир қисми унга бўйсунмаслиги мумкин. Бу эса миллий бирлик учун кутилмаган оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. “Украиналикларни асоссиз имтиёзларга мажбурлаш, айниқса, тупроғи учун 11 йилдан ортиқ жанг қилаётганлар учун миллий ҳақорат сифатида қабул қилиниши мумкин”, — деди у.

Россия армияси ҳозирда Луҳанск областининг деярли барчаси ва Донетскнинг 80 фоизидан ортиғини назорат қилмоқда. Путин эса, агар Украина таслим бўлмаса, бутун Донбассни эгаллашини даъво қилмоқда. Лекин Белесков таъкидлашича, Краматорск ва Словянск учун бўладиган жанглар Москва учун ўн минглаб қурбонликлар эвазига юз беради. Унинг сўзларига кўра, агар Украина Донбассдан воз кечадиган бўлса ҳам, Кремль урушни тўхтатмаслиги эҳтимоли катта.

“Россия нуқтаи назарига кўра, бу режаларнинг барчаси — чинакам тинчлик келишуви эмас, балки, Украинада ички бўлинишлар яратиш ва ундан кейинги музокаралар чоғида яна-да мустаҳкамроқ позицияларга эга бўлиш учун ҳужумларни давом эттириш йўлида фойдаланиш”, — деди Белесков.

Нашрнинг ёзишича, Москва бир неча бор Украинага қилинган босқин фақат ҳудудлар учун эмаслигини очиқ билдирган. Кремлнинг асосий мақсади — урушнинг “асосий сабаблари”ни бартараф этиш, яъни Киевдаги ғарбпарвар ҳукуматни йўққа чиқаришдан иборат. Шунингдек, Россия Украинага НАТОга аъзо бўлиш имконини бермаслик ва унинг армияси ҳажмини чеклашни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозир хорижда яшаётган Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касяновнинг таъкидлашича, Владимир Путин Ғарб давлатлари томонидан Донбасснинг тўлиқ Россияники дея эътироф этилишини ўзининг шахсий мақсадларидан бири деб билиб, унга қаттиқ ёпишиб олган.

“Бу унинг шаъни ва ҳокимиятига ҳурмат масаласи, токи ҳеч ким уни ожиз деб ўйламаслиги керак”, — деган Касянов.


Украина – Россия


														
														Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026

														
														Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россиянинг Бучан туманига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
17:09 / 29.08.2026

														
														«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

Россия президенти Владимир Путин ВГТРК пропагандачиси Павел Зарубинга берган «интервью»сида Киевнинг мақсади – Россия иқтисо…
15:22 / 23.08.2026

														
														Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Аёлларнинг Украина Қуролли Кучларига сафарбар қилиниши, ҳатто жароҳатсиз ҳам аёллар учун кўп сонли жароҳатлар ва соғлиқ муам…
17:31 / 15.08.2026

														
														Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига қаратилган ҳужумларни ўзаро тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда масала…
17:07 / 14.08.2026

														
														Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

“Қўшма Штатлар ўзини Украинадаги можарони тугатишга қодир ягона мамлакат деб ҳисоблайди”, – деди Давлат котиби Марко Рубио.
15:45 / 22.07.2026

														
														Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

“Ёнғинлар туфайли Киевни қора тутун қоплади. Аҳолисига деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия этила…
11:38 / 06.07.2026

														
														Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик.
17:52 / 16.06.2026

														
														Киев Европани урушга тортмоқда

Киев Европани урушга тортмоқда

“Украина Латвия ҳудудидан Россия ҳудудларига қарши дронларни учиришга тайёргарлик кўрмоқда”, – деб хабар берди Россия Ташқи …
10:40 / 25.05.2026

														
														Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россиянинг Ташқи ишлар вазирли дипломатик ваколатхоналарни Москва Украинанинг 9 майдаги Ғалаба кунини нишонлаш маросимларини…
09:42 / 07.05.2026

Бу ҳам қизиқ

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 30 октябрь куни Тошкентда озарбайжонлик боксчи Сеймур Исаевга қарши…
11:40 / 08.10.2026
Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.…
15:35 / 08.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!