$
12694.87 UZS
-25.13
139.48 UZS
-0.56
13766.32 UZS
-61.59
21° Кечаси 13°

Шавкат Мирзиёев 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди

20:01 / 08.02.2022

Айни дамда Президент раислигида ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев  вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм,  маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Қайд этилишича, ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари “Узсувтаъминот” билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

“Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур”, дейди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва “Узсувтаъминот” лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.


Бу ҳам қизиқ

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024
Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.
17:03 / 19.05.2024
Қайси маҳсулотлар аёллар учун зарарли?

Қайси маҳсулотлар аёллар учун зарарли?

Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу маҳсулотлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, бир нечта нохуш оқибатларга олиб келиши мумк…
16:49 / 19.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Наманганда гуллар фестивали 7 млн нафар меҳмон келади

Наманганда гуллар фестивали 7 млн нафар меҳмон келади

“Гуллар фестивали”ни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқав очиб берди
16:53 / 19.05.2024
Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!