Президент Шавкат Мирзиёев бугун 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, давлатимиз раҳбарини “Внуково” халқаро аэропортида Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!