Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэминь вафоти муносабати билан Хитой Халқ Республикасинг амалдаги Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”,– дейилади Ўзбекистон раҳбарининг мактубида.
Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!