Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида шу йилнинг 18 январ куни ўқувчилар овқатдан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу мактаб-интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи «Ўткир гастрит» аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳодиса тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилиши натижасида мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!