$
12904.51 UZS
-33.42
161.99 UZS
0.89
14575.64 UZS
-89.5
32° Кечаси 21°

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги рекордини такрорлади

19:39 / 04.06.2023

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати якунига етмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича рекордини такрорлади. Мусобақада ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.

Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида кетма-кет 2 бор жаҳон чемпионатининг финалига етиб борган Светлана Осипова бу гал кумуш медал билан чекланди. Шунингдек, Феруза Содиқова -62 кг вазн тоифасида қаторасига иккинчи бор бронза медали билан тақдирланди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди. Рашитов -68 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Қолаверса, катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилган Омонжон Отажонов -54 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Кумуш медал:

+73 кг: Светлана Осипова

Бронза медал:

-62 кг: Феруза Содиқова
-54 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Улуғбек Рашитов.


Бу ҳам қизиқ

Ла Лига. “Реал”да ғалаба, Модрич “Қироллик клуби” мухлислари билан хайрлашди

Ла Лига. “Реал”да ғалаба, Модрич “Қироллик клуби” мухлислари билан хайрлашди

Мазкур учрашув “Реал”нинг энг совриндир футболчиси Лука Модрич учун “Сантяго Бернабеу”даги сўнгги ўйин бўлди.
22:01 / 24.05.2025
Самарқандда МЧЖ 5,3 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланди

Самарқандда МЧЖ 5,3 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
19:11 / 24.05.2025
24 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
22:08 / 23.05.2025
Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдори кўпайиши мумкин.
10:41 / 23.05.2025
Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги металлолом қабул қилиш пунктида ўқ-дорилар портлаши оқибатид…
21:22 / 23.05.2025
АҚШ Сурияга нисбатан бир қанча санкцияларни бекор қилди

АҚШ Сурияга нисбатан бир қанча санкцияларни бекор қилди

Шунингдек, Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шара ва мамлакат ички ишлар вазири Анас Хаттобга нисбатан ҳам чекловлар…
10:00 / 24.05.2025
Дин ишлари бўйича қўмита фирибгарларда огоҳликка чақирди

Дин ишлари бўйича қўмита фирибгарларда огоҳликка чақирди

Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларга мурожаат қилиб, уларни ҳар қандай ноқонуний йўллар билан ҳажга бормасликка чақирди.
16:02 / 22.05.2025
Тошкентда ошхонада ёнғин содир бўлди

Тошкентда ошхонада ёнғин содир бўлди

24 май куни соат 18:40 да  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Отчапар кўчасида жойлашган ошхонада, ёнғин содир бўлаётгани тўғрис…
19:21 / 24.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлди

Бугун, 22 май куни соат 12:43 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон шох кўчасидаги қурилиш объектида ёнғин рўй берганл…
14:09 / 22.05.2025
Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 23 май, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:56 / 22.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!