Ижтимоий тармоқларда “Термиздаги янги қурилган “дом”нинг девори шамолдан кўчиб тушди” сарлавҳаси остидаги видео тарқалди. Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинган.
Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги 5 қаватдан иборат 20 хонадонли турар жой биносининг ташқи деворининг ён томонидан 35-40 м2 қисми кучли шамол таъсирида кўчиб тушган.
“Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот “Термиз қурилиш индустрия саноат” ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган ва тегишли ишлар олиб борилмоқда”, – дейилади Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!