27 декабр куни соат 11:20 атрофида Тошкент — Бухоро йўналишида «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини босиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Бухоро минтақавий темирйўл узели» унитар корхонасига қарашли Жума-Каттақўрғон темирйўл бекатлар оралиғида иш раҳбари, йўл устаси В.Б. Ш. Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи таъмирлаш ишларини олиб борган.
Бироқ йўлнинг 3750-километрида темирйўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темирйўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири В.Б. М.Алиқуловнинг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ва электр поезд сигналини эшитмаган.
Оқибатда Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли «Афросиёб» электр поезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этади.
Ҳозирда воқеа тафсилотларим ўрганилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!