Озарбайжон ва Ўзбекистон 2023-2025 йилларга мўлжалланган энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзолади.
Бу ҳақда Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов “Х” ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Биз Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов билан 2023-2025 йилларда энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш бўйича янги “йўл харитаси”ни имзоладик. Келгусида энергетика соҳасида кўплаб лойиҳалар мавжуд, энергетика соҳасидаги шериклик муносабатларимизни янада мустаҳкамлайди", — деди Шаҳбазов.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!