$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Тошкент ва Самарқандда 1,2 млн. хонадонни «свет» билан таъминлайдиган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

09:50 / 08.03.2023

2023 йил 4 март куни Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўртасида инвестиция ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида учта битим имзоланди.

Битимлар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 200 МВт бўлган учта энергия сақлаш тизимлари жорий этилишини ўз ичига олади.

Тадбир давомида Тошкент вилоятида қуввати 400 МВт бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берилди.

Ушбу электр станцияси ишга туширилиши натижасида йилига 900 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг натижасида 257 млн. куб метр табиий газ тежалишига эришилиб, атмосферага 360 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Қайд этилишича, Республикамизда 2030 йилга бориб электр энергиясининг 35 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқариш мақсад қилинган.

Бунинг натижасида эса, жами 15 000 МВтни – 10 000 МВт қуёш ва 5 000 МВт шамол электр станциялари ишга туширилиши белгиланган.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳалар ишга тушгач, республика ҳудудларидаги 1,2 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 1,6 миллион тоннага яқин зарарли газлар чиқишининг олдини олишга эришилади

Инвестиция битимлари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва «ACWA Power» компанияси ҳамда электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан имзоланди.

Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилаётган лойиҳалар 10 миллиард долларлик мақсадли инвестициялар доирасида қарийб 2,5 миллиард доллар бўлган янги инвестицияларни жалб қилади.


Бу ҳам қизиқ

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.
12:08 / 13.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!