ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Spark каналга тушиб кетган.
Қайд этилишича, кеча, 22 сентябрь куни соат 20:40 атрофида Spark русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зах” каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, Чирчиқ шаҳар ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.
Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!