$
12360.86 UZS
5.72
145.66 UZS
-2.82
14479.51 UZS
-60.02
31° Кечаси 18°

Тошкент вилоятидаги “Култепа” археология ёдгорлигига тегишли ер тадбиркорларга сотиб юборилган

12:31 / 02.02.2022

Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Истиқбол” МФЙдаги “Тепа (Култепа)” археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдони ҳудуди 2018 йил 28 сентябрда Паркент тумани ҳокимлиги томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда аукцион савдолари орқали “U.Q.B” МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборилган.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Аниқланишича, мазкур археология ёдгорлиги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сон Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий Рўйхатига киритилган. Давлат мулки ҳисобланган ушбу объект Тошкент вилояти маданият бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.

Ушбу археология иншоотини “U.Q.B” МЧЖ раҳбарлари 2020 йилда қонунчилик талабларига зид равишда тадбиркор “U.M.P.” МЧЖга сотиб юборган. Ушбу тадбиркорлик субъекти ҳам ўз навбатида, бу объектда хом ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Мазкур цех учун хом ашё, яъни тупроқ маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини “U.Q.B” МЧЖ ўз зиммасига олган. Тупроқ эса, ушбу археология иншооти ҳудудидан қазиб олинган. Оқибатда, бу тарихий иншоотга катта миқдорда зарар етказилган.

Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатдан хабар топган Тошкент вилояти моддий мерос бошқармаси 2020 йилда етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш, мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш, туман ҳокимининг қарори ва олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мутасадди идораларга мурожаат қилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига огоҳлантириш хатлари ҳам берилган.

Шунга қарамасдан, МЧЖ масъуллари ўзларини фаолиятини давом эттириб келган.

Ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишларига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Миллий археология маркази мутахассислари ҳамда ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари жалб этилди.

Жумладан, 2021 ноябрь ойида мазкур ҳудудда илмий тадқиқот (тупроқ қазиш ва объектни кузатиш) ишлари олиб борилди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, мазкур археология объекти эрамизнинг I-IV асрларига оид бўлиб, кўчманчи чорвадор аждодларимизга тегишли қабристон ёдгорлиги саналиши аниқланди.

Ўрганишлар давомида олинган дастлабки маълумотларга кўра,  “U.M.P.” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан “Тепа (Култепа)” археология ёдгорлиги худудида хом ғишт ишлаб чиқариш ва қазилма ишлари олиб борилиши натижасида маданий мероснинг объектига 1,5 трлн. сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан тўпланган материаллар Бош прокуратурага юборилган.

Натижада, 2021 йил декабрь ойида Тошкент вилоят прокуратураси томонидан “U.M.P.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 32-моддаси 2-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиб келинмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонга қайси давлат талабалари энг кўп ўқиш учун келган?

Ўзбекистонга қайси давлат талабалари энг кўп ўқиш учун келган?

Бу борадаги статистика билан танишамиз
17:54 / 10.09.2025
Финландия Президенти яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюради

Финландия Президенти яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон ва Финляндия етакчилари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар
20:10 / 09.09.2025
Зўрлаш жиноятини содир этган эркак Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Зўрлаш жиноятини содир этган эркак Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Зўрлаш жиноятини содир этгани учун Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
18:28 / 10.09.2025
Буюк Британия полицияси машҳур кўча рассоми Бенксига тергов бошлади

Буюк Британия полицияси машҳур кўча рассоми Бенксига тергов бошлади

Бунинг натижасида унинг шахси махфийликдан чиқарилиши мумкин
21:38 / 09.09.2025
Франциянинг янги бош вазири тасдиқланди

Франциянинг янги бош вазири тасдиқланди

Себастян Лекорню Макроннинг президентлик давридаги 5-бош вазир ҳисобланади
17:33 / 10.09.2025
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург губернаторини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург губернаторини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчи…
19:50 / 10.09.2025
10 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

10 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади
22:54 / 09.09.2025
Трамп ЕИни Хитой ва Ҳиндистон маҳсулотларига 100 фоизгача бож қўйишга чақирди

Трамп ЕИни Хитой ва Ҳиндистон маҳсулотларига 100 фоизгача бож қўйишга чақирди

Доналд Трамп бундай чора Россияни Украина билан урушни тўхтатишга мажбур қилишини таъкидлаган.
21:12 / 10.09.2025
ДХХ ва ИИВ биргаликда ўтказган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати фош этилди

ДХХ ва ИИВ биргаликда ўтказган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати фош этилди

Икки вилоятда ишга жойлаштириб қўйиш эвазига пора талаб қилганлар ашёвий далиллар билан ушланган
15:08 / 10.09.2025
Туркий тилли давлатлар муфтийлари Бишкек шаҳрида йиғилади

Туркий тилли давлатлар муфтийлари Бишкек шаҳрида йиғилади

Мазкур тадбирда ташкилотга аъзо барча 5 та давлат муфтийлари йиғилиши кутилмоқда
15:41 / 10.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!