2025 йил 15 сентябрь куни соат 05:40 ларда Миробод тумани Гулсанам кўчасида ҳаракатланиб келаётган 101-сонли йўналишдаги МАН русумли (сарой рақами 10, давлат рақами 01 897 ОЖА) автобус ТТЗ бозори бекатида тўхташ чоғида йўл қатнов қисмида юзага келган чўкиш оқибатида ўнг томони билан ерга ботиб қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аввалроқ сув қувурлари ўтказилиши ва сув оқиб чиқиши натижасида йўл қатнов қисми мустаҳкамлиги пасайган, автобуснинг оғирлиги эса чўкишга сабаб бўлган.
Воқеа жойига “5-Автобус саройи” филиали раҳбари ва масъул ходимлар зудлик билан етиб бориб, тегишли чораларни кўриши натижасида, соат 10:10 га келиб автобус чўккан жойдан чиқариб олинган.
Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар бўлмаган. Ҳозирда автобус тўлиқ соз ҳолатга келтирилиб, санитар ишлов берилгач, йўналишдаги хизматини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!