Кеча, 13 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Хабарга кўра, Gentra енгил автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, яқинлашиб келаётган поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган.
Машинада олти киши бўлган: беш аёл ва кичик бола. Кучли тўқнашув натижасида машинада ҳеч ким омон қолмаган.
Поезд машинистлари шошилинч тормозни қўллашган, аммо фожианинг олдини олишнинг иложи бўлмаган. Поездга озгина зарар етган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!