Тошкент шаҳри “Эркин” йўл-патруль хизмати масканида 612 килограмм сифатсиз гўшт олиб кетаётган “Cobalt2 ҳайдовчиси ушланди.
Маълум қилинишича, пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” йўл-патруль хизмати масканида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Хоразм – Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” тўхтатилиб текширилганда, 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган автомобиль салони ва юкхонасида ҳеч қандай ветеринария маълумотномаси бўлмаган, 22 та қопга солинган жами 612 килограмм номаълум ҳайвонга тегишли гўшт борлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу гўшт сифати ва қайси ҳайвонга тегишли эканини аниқлаш мақсадида пойтахт Ветеринария ва чорчачиликни ривожлантириш бошқармасига топширилган.
Ҳайдовчининг қайд этишича, у ушбу гўштни 1 миллион сўм эвазига олиб кетишга рози бўлган, қандай гўшт эканлигини билмаган ва унга Сергелида кутиб олишларини айтишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!