Туризм қўмитаси умра зиёратига боришда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланмаслик билан огоҳлантирди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ, 1 ноябрдан бошлаб фуқароларга умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилмоқда.
“Умра зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдалинишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли хил кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлашни тавсия этамиз”, — дейилади хабарда.
Лицензияга эга бўлмай умра тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилган.
Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган:
· “Orzu Travel” МЧЖ;
· “Lastochka-Planeta” МЧЖ;
· “Premier Wanderlust” МЧЖ;
· “Bobissalam-Travel” МЧЖ;
· “Muslim-Tour MT” МЧЖ;
· “Delta Smart Project” МЧЖларнинг “чиқиш туризми” фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар Туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси
2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Бу йилги ҳаж мавсуми учун квота 12 мингдан 15 минг нафарга оширилгани қайд этилди. Кейинги йилларда мамлакатдан ҳаж сафарига борувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган. Ҳар бир зиёратчига тўлов миқдори жамоатчилик кенгаши қарорига асосан 68 миллион 760 минг сўм этиб белгиланган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!