Хитойда тезюрар поездлар чипталари 15 июндан 20 фоизга қимматлашади, бу ҳақда тезюрар темир йўл линиялари операторларига асосланиб Йисаи нашри хабар берди.
Яқинда берилган эълонларга кўра, Ухан ва Гуанчжоу, Шанхай ва Ханчжоу ҳамда Шанхай ва Кунмин оралиғида қатновчи соатига 300 километр тезликда йўл босувчи поездларнинг чипталари қимматлашади.
Сўнгги марта нархлар 2021 йил июнида оширилган, Шанхай-Пекин тезюрар поездига иккинчи тоифали чипталар 11 фоиз — 598 юандан 662 юанга ($85 дан $94 га) оширилганди. Маълумот учун: Пекин ва Шанхай ўртасидаги масофа — 1 207,7 км.
Ўтган йили йўловчилар сони анча кўпайиши ортидан темир йўл компанияларининг даромадлари ошди, шу боис чўчимасдан нархларни оширишмоқда. Хитой давлат темир йўллари, темир йўлларда йўловчи ва юкларни ташувчи миллий оператор рекорд даражада йиллик даромад ўсишига эришиб (39 фоиз), жами даромади 964,1 млрд юанга ($133,6 млрд) етди.
Сафарга отланаётган хитойлик ёшлар (21 дан 30 ёшгача) ва кексалар (60 ёш ва ундан катталар) самолётдан кўра поездни афзал кўришмоқда, дейилади Қунар онлайн сайёҳлик агентлиги таҳлил маркази яқинда берган ҳисоботда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!