$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Ходимнинг ойлик маошини кечиктирган раҳбарлар жавобгарликка тортилади

13:03 / 05.11.2022

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Кодекс меҳнат муносабатлари соҳасида аҳоли томонидан давлат ва вакиллик органларига энг кўп йўлланадиган мурожаатлар ва эътирозларга аниқ ечимларни тақдим этади.

Унда иш берувчининг иш ҳақини кечиктириш учун жавобгарлик (кечиктирилган ҳар бир кун учун қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида) белгиланмоқда.

Шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланди. Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган стажига қараб дифференсиациялашган миқдори белгиланган.

Бундан ташқари, меҳнат низоларини кўриб чиқиш жараёнида жамоатчилик назорати механизмлари акс эттирилди. Якка меҳнат низолари комиссияларда ёки судда ҳал этилиши ҳолатлари кўрсатилган, якка меҳнат низоси медиаторга юборилишини жорий этиш, меҳнат арбитражи тизими йўлга қўйилади.

Низоларни муқобил ҳал қилишнинг имкониятлари кенгайтирилиб, судлардаги иш ҳажми камайтирилди. Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди.

Шунингдек, иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизмлари (сменали иш, мослашувчан иш режими, иш кунини қисмларга бўлиш ва бошқалар) жорий этилмоқда.

Микрофирмалар, ЯТТларда меҳнат қонунчилиги соддалаштирилиши, иш берувчиларга муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари кенгайтирилади, иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинади.

Энг муҳими, янгиланган Кодекс билан меҳнат ҳуқуқларини тартибга солишдаги бўшлиқлар ва қарама-қаршиликлар бартараф этилади.

Янги қабул қилинган меҳнат кодексида яна ўзбекистонликлар учун давлат байрамлари расмий дам олиш кунига тўғри келса, қўшимча дам олиш берилиши белгиланган.

Ундан ташқари, энди Ўзбекистонда 15 ёшдан кичик ўқувчиларга қонуний ишлаш учун рухсат берилади.


Бу ҳам қизиқ

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026
Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!