$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Январ-март ойларида давлат бюджетида қарийб 40 млрд сўм камомад ва ўзлаштиришлар аниқланган

11:30 / 31.05.2022

Айни пайтда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқмоқдалар.

Кун тартибидаги масала юзасидан молия вазири Тимур Ишметов ахборот тақдим этяпти.

Вазирнинг маълум қилишича, ҳисобот даврида Ўзбекистон иқтисодиётида юқори ўсиш суръатларига эришишда  саноат, хизматлар ва қурилиш соҳалари иқтисодий ўсиш драйверлари бўлиб хизмат қилди. Хусусан, иқтисодий ўсиш саноатда 9,2 фоиз, хизматлар соҳасида 8,7 фоиз, қурилишда 6,8 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 4,0 фоизга таъминланди.

2021 йил якунлари ижросида Давлат бюджетининг харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) эса 188,3 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25,6 фоизни ташкил этди. Ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 92,0 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 48,9 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Ушбу харажатларнинг 87,7 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келади.

Қайд этилишича, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2022 йил 1-чорагида ўтказилган 1 687 та молиявий назорат тадбирларидан 1 283 тасида 261,7 млрд. сўм миқдоридаги молиявий хатоликлар, жумладан 39,2 млрд. сўм миқдорида камомад ва ўзлаштиришлар, 199,8 млрд.сўми бюджет маблағларидан асоссиз ва ортиқча тўловлар ҳамда 22,7 млрд. сўми мақсадсиз харажатлар ҳуқуқбузарликларнинг бошқа турлари аниқланган.


Бу ҳам қизиқ

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
05:23 / 12.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!