$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

“Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

12:25 / 12.05.2025

Интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган.

2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошган.  Энг оммабоп платформалар орасида –

Telegram’да 28 млн.,

Odnoklassniki’да 19,2 млн.,

Facebook’да 2,3 млн.,

VKontakte’да 1,5 млн.,

 LinkedIn’да 850 минг,

Twitter’да 250 минг нафар ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд.

Бугунги кунда онлайн платформалар фойдаланувчилари қандай ҳуқуқларга эгалиги борасида қонунчиликда аниқ нормалар мавжуд эмас, ахборот тарқатишга оид талаблар эса миллий қонунчиликда тизимли ва етарли даражада тартибга солинмаган, тарқоқ ҳолда белгиланган.

Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ривожланган давлатлар ижобий амалиёти ўрганилди. Европа Иттифоқи “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги қонуни орқали онлайн платформалар учун юқори стандартларни жорий этди. Германияда 2 млн.дан ортиқ фойдаланувчига эга платформаларга ноқонуний контентни 24 соат ичида ўчириш мажбурияти юкланган. Франция интернетда нафрат, терроризм ва болалар порнографиясига қарши қатъий чоралар кўришни, Туркия хорижий компанияларга маҳаллий вакил тайинлашни талаб этган. Қозоғистон блогерлар ва платформалар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асосни шакллантирди.

Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, турли давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари ва принциплари:

- қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;

- фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;

- цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;

- шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Ушбу қонун лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларига нисбатан татбиқ этилмайди. Уларнинг фаолияти  “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

Қонун лойиҳаси билан ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келаётган онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлигини суд қарори асосида пасайтириш назарда тутилмоқда. Бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажариши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашишнинг замонавий ечими таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида онлайн-платформа ва веб-сайтлардаги кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Муҳим жиҳатлардан бири – фишинг ва спам ресурслар ҳам ноқонуний ахборот (контент) жумласига киритилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси орқали янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирга уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

Қонун лойиҳаси бугундан эътиборан жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ! Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси билан танишинг ва таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг:

Қонун лойиҳасига кўра қандай натижалар кутилмоқда?

Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

Батафсил ушбу ҳаволада: https://shorturl.at/5LM4B



														
														Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Дунёдаги энг қурғоқчил ҳудудлардан бири ҳисобланган Чилининг Атакама чўлида 2026 йил бошидаги кучли ёмғирлардан сўнг 200 дан…
10:53 / 03.10.2026

														
														Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026

														
														Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган FZ 1073 рейси бортида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи п…
09:29 / 03.10.2026

														
														Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг жанубий ҳудудларидан бирида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарил…
09:24 / 03.10.2026

														
														Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида…
17:28 / 02.10.2026

														
														«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026

														
														Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Ўзбекистонда жанговар спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш учун жиноий жа…
15:48 / 02.10.2026

														
														Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ҳамда унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усул…
12:24 / 02.10.2026

														
														Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ…
10:09 / 02.10.2026

														
														Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

2026 йил 1 октябрь куни соат 23:59 да Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида дарахт синиб қулаши натижасида ҳаракатланиб…
09:12 / 02.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Ўзбекистонда жанговар спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш учун жиноий жа…
15:48 / 02.10.2026
Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг жанубий ҳудудларидан бирида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарил…
09:24 / 03.10.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026
Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган FZ 1073 рейси бортида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи п…
09:29 / 03.10.2026
Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

2026 йил август ойида «Қуёшли хонадон» дастуридан фойдаланган 61 548 нафар фуқаро қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариб, элект…
09:34 / 30.09.2026
Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ҳамда унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усул…
12:24 / 02.10.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ…
10:09 / 02.10.2026
Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларида фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар жорий этилиши кутилмоқд…
10:35 / 30.09.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!