$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида табиий газ экспортини тўхтатган – вазирлик

16:10 / 06.01.2022

Ўзбекистон ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида табиий газ экспортини тўхтатди. Бу ҳақда Xabardor.uz’га Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.  

Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон томони Россияга табиий газ экспортини режалаштирмаган.

“Айни пайтда Россия Федерациясига газ етказиб берилмаяпти, 2022 йилга ҳам режа қилинмаган”, – дейди вазирлик вакили.

“Интерфакс” бераётган маълумотга кўра, Ўзбекистон 2018 йилда “Газпром”га 3,8 миллиард куб метр етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажми 4,9 млрд. метр кубга етган. 2020 йилда эса газ етказиб бериш тўхтатилган. Бундан ташқари, 2020 йилда “Газпром” туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган.

“Биз Ўзбекистонда истеъмолнинг катта ўсишини кузатаяпмиз. Шу боис, табиийки, газ хариди у ёки бу даражада қисқаради, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради”, – деган эди 2021 йил май ойида ўзбек гази билан боғлиқ вазиятга “Газпром” бошқаруви раиси ўринбосари Елена Бурмистрова.

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 47,1 миллиард куб метргача қисқарган (2019 йилда 57,3 млрд. метр куб). Шу билан бирга, ички истеъмол ҳам деярли ўзгармаган – 43 миллиард куб метр (2019 йилда 44,4 млрд. куб метр).

Ўзбекистон газининг асосий харидори Хитой ҳисобланади. ХХР божхона маълумотларига кўра, 2020 йилда 3,277 миллиард куб метр газ етказиб берилган бўлса, 2021 йилнинг 10 ойи давомида етказиб бериш икки баробардан кўпроққа ошиб, 4 миллиард 200 миллион куб метрга етган.


Бу ҳам қизиқ

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!