$
12739.95 UZS
7.39
139.14 UZS
-0.23
14191.03 UZS
9.5
28° Кечаси 16°

Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистон ТИВга нота юборди

21:49 / 22.02.2022

Аввалроқ, Қозоғистонда юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, шу мазмундаги хабарлар Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб берилган.

Маълум қилинишича, ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб нота юборган.

“Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси, шунингдек, Олмаота ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

1. Ҳар доим бир вақтда ухлаш ва уйғонишни одат қилинг;
15:21 / 17.09.2024
Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга жўн…
17:52 / 17.09.2024
Бойсундаги кондан яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши вафот этди

Бойсундаги кондан яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши вафот этди

“Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфиди гази сизиб чиқиши ҳолати қ…
14:12 / 18.09.2024
Олмазордаги мебель корхонасида ёнғин чиқди

Олмазордаги мебель корхонасида ёнғин чиқди

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
09:40 / 18.09.2024
Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Покистонлик Минал ва Мирха исмли эгизакларнинг бош қисми қўшилиб кетган эди.
17:57 / 18.09.2024
Машҳур fast-food шохобчасида овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилгани ростми?

Машҳур fast-food шохобчасида овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги машҳур fast-food’ларнинг бирида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда, мазмунидаги хаб…
12:53 / 17.09.2024
Илм-фанга номаълум бўлган балиқ топилди

Илм-фанга номаълум бўлган балиқ топилди

Тадқиқотчилар Қизил денгизда янги балиқ турини топишди.
12:09 / 18.09.2024
800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга юборилади

800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга юборилади

Шунингдек, Германияга ишга юбориладиган ҳамширалар камида €2200 маош олади.
15:22 / 17.09.2024
Стоматитнинг оддий давоси

Стоматитнинг оддий давоси

Стоматитни уй шароитида 3 та маҳсулот билан даволаш мумкин.
11:12 / 18.09.2024
Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 252 кишига етди

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 252 кишига етди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумларида яраланган фаластинликлар сони 95 497 нафарга етган.
16:49 / 17.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!