Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси - ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20% га ошмоқда. "Афросиёб" юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
VIP 636 000 сўм
Бизнес 462 000 сўм
Эконом 336 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
VIP 534 000 сўм
Бизнес 390 000 сўм
Эконом 282 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
VIP 396 000 сўм
Бизнес 276 000 сўм
Эконом 204 000 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!