$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

2022 йилда божхона ходимлари томонидан 750 кг “қора дори” фош этилган

18:13 / 26.01.2023

Республика божхоначилари томонидан 2022 йилда 749 кг оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинган. Бу эса 2021 йилга нисбатан 42 фоизга кўпроқ деганидир. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Шунингдек, 316 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар, 5,3 минг дона психотроп моддалар қонунбузарлардан олиб қўйилгани маълум қилинди.

2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди ва белгиланган режа 114 фоизга бажарилди.

Тадбиркорлик субъектларини қуллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 56,6 трлн сўм миқдорида имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди.

Шунинглек, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тартиботлари соддалаштирилиб, ўтган йилда тадбиркорлар 5,6 трлн сўм миқдоридаги божхона тўловларини тўлашда ушбу имкониятдан фойдаланишган.

Бундан ташқари қиймати 14,6 млрд сўмлик 38 кг. дан зиёд тилла ва бошқа заргарлик буюмлари ҳам аниқланган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 5 фоизга кўп.

Шунингдек, божхона чегаралари орқали 2021 йилга нисбатан 6,7 баробарга кўп миқдорда, яъни 4,5 млн долларга тенг нақд хорижий валюталар ушлаб қолинган.

Божхона органларининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари натижасида 2022 йилда қиймати 19,8 млрд сўмлик 1 млн. 620 минг қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган.

Маданий ва тарихий бойликларини асраб қолиш доирасида ўтказилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда 1 565 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинган (2021 йилга нисбатан 15 фоизга ошган).

Маълумот учун, 2022 йилда аниқланган жами 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Қайд этиш мумкин, бугун, 26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

 


Бу ҳам қизиқ

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!