$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради

18:03 / 07.12.2023

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходими Жамшидбек Одилов Кун.уз нашрига берган интервьюда бунга ойдинлик киритиб берди.

Ҳозирги тизим бўйича абитуриентлар дастлаб 1 ой муддат давомида ОТМларга кириш учун рўйхатдан ўтишади. Бунда улар 5 та таълим йўналиши ва таълим шаклларини танлайди. Лекин абитуриент қанча балл тўплашини олдиндан билмайди. Масалан, бир абитуриент ўзи ҳақида нотўғри прогноз қилиб, танлаган йўналишларига қараганда камроқ балл тўплаши, бошқаси эса топширган йўналишларига қараганда анча юқори балл тўплаши мумкин. Шунинг учун тўплаган баллари аниқ бўлгач абитуриентларда "Мен танлаган йўналишларимни ўзгартирсам бўладими?" деган савол ҳам пайдо бўларди. Лекин бунинг иложи йўқ эди.

Кейинги йилдан янги тартиб ишга тушса, рўйхатдан ўтиш 2 босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда абитуриентлар агентлик тизимига ўзининг шахсий маълумотлари билан биргаликда фақатгина тест топшириш фанлари, тест топшириш тили ва жойини танлайди. Лекин ОТМлар ва йўналишларни танламайди. Дастлабки маълумотлар абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиши учун етарли бўлади холос. Сўнг абитуриентлар имтиҳонга кириб чиқади. Мана шундан кейин абитуриентнинг қўлида ўз тўплаган балли бўлади ва у прогноз қила олади.

Масалан, абитуриент имтиҳонда 120 балл тўплаган ва у тиббиёт олийгоҳларига контрактга ўтиш балли 150 дан кам бўлмаслигини билади. Тиббиёт йўналишларини танласа, кира олмаслиги эҳтимоли юқори. Буни олдиндан тўла прогноз қилиб бўлмаслиги мумкин, бироқ олдинги йиллардаги ўтиш балларига асосланиб, анча аниқ қарор қабул қилиш мумкин. Шунда абитуриент балли пастроқлигини ҳисобга олиб, бир йил йўқотмаслик учун биология йўналишини танлаши мумкин.
Ёки тескари ҳолат ҳам бўлиши мумкин. Ўзим абитуриент бўлган вақтда бир курсдошим пойтахтдаги ОТМга грантга кира олмайман деб вилоятдаги ОТМга ҳужжат топширган. Лекин у жуда юқори балл тўплаганди ва балли бемалол Тошкентдаги ОТМларга грантга етарди.
Янги тизимда абитуриент аввал имтиҳон топшириб, кейин йўналиш танласа, бу каби абитуриентлар тўғри танлов қила олиши мумкин. Тизимнинг мақсади шундай.

“Энди ҳамма ўқишга кириб кетадими?”

Бунақа нарса йўқ. ОТМларга қабулда квота бор, ўринлар чекланган. Ҳар қанақа тизим ишлаганда ҳам қабул учун 200 минг ўрин бўлса (млн абитуриентга нисбатан), бу ҳамма ҳам бирдай талаба бўлмаслигини англатади.

Билимлилар кўпроқ сараланади

Аввал тест, сўнг йўналиш танлаш имкони бўлса, билимли абитуриентлар кўпроқ танлаб олинади. Ҳозирги ҳолатда 140-150 балл тўплаб ўқишга кира олмаган абитуриентлар бор. Аксинча, 100 баллдан ҳам паст тўплаб грантга ўқишга кирганлар ҳам кўп.
Агар абитуриентлар ўзи тўплаган баллни йўналиш танлашдан олдин билса, у ўз имкониятларини ҳисобга олиб танлов қилади. Ва балларда ҳам баланс пайдо бўлади. Яъни ҳамма билими етган жойга боради.

5 та йўналиш танлаш имкони чекланмайдими?

Йўқ, ҳозирги режага кўра, 5 та йўналиш танлаш, танлов устуворлигини, таълим шаклларини танлаш имкониятлари сақланган, олиб ташланмаган. Агар ҳукумат қарори қабул қилинишида бирор ўзгариш бўлмаса, абитуриентларда шу пайтгача бор бўлган имкониятлар олиб ташланмайди. Фақат янги тизимга муваффақиятли ўтиб олиш масаласи кўриляпти.

Абитуриентлар нималарни ҳисобга олиши керак?

Юқорида айтилганидек, ҳужжат топшириш 2 та босқичда бўлади ва абитуриентлар ўз имкониятларини ҳисобга олиб, тўплаган балларига қараб прогноз қила олишлари керак. Асосийси, қайси фанлардан имтиҳон топширишларини билишлари ва шунга қараб тайёргарлик кўришлари керак.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!