Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 -4 даража совуқ, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -10 -15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси -15 -20 даража совуқ, кундузи -5 -10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 -7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси -5 -10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!