$
12593.77 UZS
90.78
158.49 UZS
2.55
14698.19 UZS
213.48
36° Кечаси 22°

Адирликда минг гектар боғ барпо этилди (фото)

14:31 / 12.05.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумки, давлат раҳбари ҳудудларни ривожлантиришда уларнинг ўзига хос хусусиятидан ва аҳоли кўникмаларидан келиб чиқиб иш тутиш зарурлигини таъкидлайди. Хусусан, Олтиариқнинг шундай устуворлиги деҳқончиликда, одамларининг омилкорлигида. Айниқса, Олтиариқ узуми чет элларда ҳам таниқли “бренд”га айланган.

Келтирилишича, бундай маҳсулотларни кўпайтириш мақсадида туман чеккасидаги минг гектар адирликда узумчилик ва боғдорчилик плантацияси ташкил этилган. 

Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу боғни келиб кўрган. 

Қайд этилишича, илгари бу жой ҳеч нарса экилмайдиган қуруқ ер эди. Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш борасидаги ишлар натижасида Ўзбекистон халқининг ризқ-рўзи учун минг гектар янги манба пайдо бўлди. Бунинг учун қудуқлар ва ҳовузлар қазилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилди. Бунда фойдаланилган ускуна ва қувурлар ҳам тўлиқ маҳаллий маҳсулот.

Шуниндгек, ўзлаштирилган майдонларнинг 560 гектарида токзор барпо этилиб, “хусайни”, “келинбармоқ”, “ризамат”, “кишмиш” каби харидоргир узум навлари экилмоқда. 300 гектарлик интенсив боғда олма, гилос, ўрик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Қатор ораларига тарвуз экилган. Бозор талабига қараб, қалампир, булғор қалампири, бодринг, кўкатлар ва бошқа полиз маҳсулотлари етиштирилади. Булар аҳоли даромади, юртимиз экспортини ошириш учун қўшимча манба бўлади.

“Фарғона қишлоқ хўжалигида катта натижаларга эришаяпти, одамларнинг дунёқараши ўзгараяпти, деҳқонлар экспортга чиқаяпти. Лекин кечаги натижа бугунга тўғри келмайди. Доим изланишда, ҳаракатда бўлишимиз керак. Мана, салгина шароит яратилгани учун шунча жой боғ бўлди. Ҳали ички имкониятларимиз жуда кўп. Бу имкониятларни “инсон қадри” тамойили асосида халқимиз манфаатига йўналтириш керак. Водий гавҳари Фарғона бунда намуна бўлиши керак”, - дейди Шавкат Мирзиёев.

Бу ер замонавий агросаноат мажмуи бўлади – 1 минг 500 тонна сиғимли музлаткичли омбор, маиший хизмат шохобчалари барпо этилади. 6 та минитрактор, 10 та юк машинаси сотиб олинади. Боғ ва токзорлар аҳолига бўлиб берилади. Бу миришкор олтиариқликлар учун катта имкониятлар яратади.

Давлат раҳбари шу ерда фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашган. 

“Бу боғ ва токзорлар аҳолига хусусийлаштириб берилади. Мулкдор қанча кўп бўлса, масъулият кўп бўлади, харидорларнинг, чет эллик ҳамкорларнинг тадбиркорга ишончи бўлади, одамлар кўпроқ даромад олади”, - деган Президент.

Ҳудудда 3 мингдан ортиқ иш ўрни очилиши айтилган. Уларга ишсиз ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирлари ишга олинади.

Президент шундай ишчилар билан суҳбатлашди.

Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинган. 


Бу ҳам қизиқ

Билл Клинтон ва Ҳиллари Клинтонни Эпштейн иши бўйича судга чақирилди

Билл Клинтон ва Ҳиллари Клинтонни Эпштейн иши бўйича судга чақирилди

Эпштейннинг ўзи 2019 йил қамоқхонада жазо муддатини ўтаётганда вафот этган
21:34 / 06.08.2025
Ўзбекистон 6 ой давомида хорижга қарийб 30 млн долларлик тарвуз экспорт қилди

Ўзбекистон 6 ой давомида хорижга қарийб 30 млн долларлик тарвуз экспорт қилди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 2…
12:57 / 07.08.2025
Бокс. Ўзбекистоннинг 9 нафар вакили Осиё чемпионати финалига йўл олди

Бокс. Ўзбекистоннинг 9 нафар вакили Осиё чемпионати финалига йўл олди

Ўзбекистонлик ёш чармқўлқоп усталари Таиланддаги мусобақада энг кўп финал йўлланмасига эга чиқишди.
17:36 / 06.08.2025
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди

Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди

Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги …
17:46 / 07.08.2025
Қирғизистон оммавий ахборот воситаларига чет эл таъсирини чеклади

Қирғизистон оммавий ахборот воситаларига чет эл таъсирини чеклади

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров оммавий ахборот воситаларига оид янги қонунни имзолади. Ушбу қонунда чет эллик эгалари …
15:01 / 07.08.2025
Мирзо Улуғбек туманининг бир қисмида йўл ҳаракати вақтинча чекланади

Мирзо Улуғбек туманининг бир қисмида йўл ҳаракати вақтинча чекланади

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан юриш тавсия этилди
20:52 / 06.08.2025
Расман! “Олтин тўп” учун 30 талик кенгайтирилган рўйхат эълон қилинди

Расман! “Олтин тўп” учун 30 талик кенгайтирилган рўйхат эълон қилинди

Номзодлар қаторида ПСЖнинг 8 нафар футболчиси ҳам бор
19:07 / 07.08.2025
Янгийўлда Matiz ва Nexia-3 тўқнашиб кетди

Янгийўлда Matiz ва Nexia-3 тўқнашиб кетди

Бу ҳақда, Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
17:06 / 07.08.2025
Хитойда чикунгуня вируси билан касалланганлар сони 7000 дан ошди

Хитойда чикунгуня вируси билан касалланганлар сони 7000 дан ошди

Мамлакатнинг Гуандун провинциясида июлдан буён чикунгуня вирусига чалиниш билан боғлиқ 7000 дан ортиқ ҳолат аниқланган.
09:20 / 07.08.2025
Пойтахтнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
09:08 / 08.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!