“Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 7 август куни Чилонзор тумани, 19-мавзе ҳудудида, 2006 йилда туғилган А.А., яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Ҳудудий профилактика инспектори томонидан ушбу фуқаро маст ҳолатда кўп қаватли уйлар олдидаги ўриндиқда ухлаб ётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган” – дейилади расмий баёнотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!