$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Адлия органлари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан 140 дан ортиқ мурожаат келиб тушган

12:49 / 03.10.2024

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишда бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва унга шароит яратиб бериши мумкин бўлган омилларни бартараф этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

– Вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан такомиллаштириб бориш йўналишида соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди, – дейди Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бош маслаҳатчиси Сарвар Қобилжонов. – Доимий равишда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларнинг келгусида олдини олиш юзасидан электрон тизимларни такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Адлия вазирлиги тизими фаолиятидаги функциялар баҳоланиб, вазирлик тизимида 419 коррупциявий хавф-хатарлар аниқланди ва бу бўйича тегишли харита тасдиқланди. Адлия вазирлиги, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланди. 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида вазирлик тизимидаги 6 та адлия органи ва муассасаси фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича комплекс текшируви ўтказилди.

Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасидаги тузилмаларда 130 га яқин ўрганиш, мониторинг, назорат текширувлари ўтказилди. Қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиши таъминланди.

Текширишлар натижасига кўра, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 13 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 49 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. 135 нафар ходим билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Адлия органлари ва муассасаларининг вакант лавозимларига талабгор номзодлар ҳужжатларини комплекс ўрганиш давомида тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар ва муаммолар юзасидан барча ҳудудий адлия органларига тегишли кўрсатмалар берилди. Ўтказилган танловларда номувофиқ баҳоланган ҳолатлар бартараф қилинди.

Ҳудудий адлия органлари ва муассасаларига ички ва ташқи танлов асосида вакант лавозимларга ҳужжат топширган 4 минг 640 нафар номзод бўйича комплекс текшириш ўтказилиб, тегишли мезон талабларига номувофиқ бўлган 345 нафар номзоднинг ҳужжатлари рад этилди.

Адлия вазирлигига алоқа каналлари орқали адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан 140 дан ортиқ мурожаат ва хабарлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 44 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Жумладан 9 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, 112 нафар ходим билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Адлия органлари ва муассасалари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида 18 мингдан зиёд коррупцияга қарши курашишга оид тарғибот тадбирлари амалга оширилди, мингга яқин кўргазмали материаллар тарқатилди.

Соҳага оид олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида вазирлик ҳудудий тузилмалар ва муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш жараёнларидаги бевосита масъулиятини кучайтириш, ёшлар билан ишлаш имкониятларини янада фаоллаштиришга эътибор қаратиш режалаштирилган.

 



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!