$
11915.64 UZS
28.92
146.19 UZS
-0.18
13749.46 UZS
32.19
31° Кечаси 18°

Алексей Навальний қурбақа заҳри билан ўлдирилган — манба

09:59 / 15.02.2026

The Insider Нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийнинг биоматериал намуналари таҳлилини ўтказган.

Маълум қилинишича, бир нечта мустақил лабораториялар ушбу намуналарда Жанубий Америкадаги қурбақаси терисидан олинадиган ўта заҳарли модда — эпибатидинни аниқлаган.

Сиёсатчи “Новичок” моддаси билан заҳарланганидан сўнг уни даволаган реаниматолог шифокор Александр Полупаннинг сўзларига кўра, Алексей Навальнийда ўлимидан олдин кузатилган симптомлари эпибатидиннинг таъсири ҳақида маълум бўлган маълумотларга мос келади.

Беш давлатнинг қўшма баёноти Буюк Британия ҳукумати расмий сайтида эълон қилинди.

“Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия Алексей Навальний ўта хавфли токсин билан заҳарланганига ишонч билдиради. Бу Алексей Навалнийдан олинган намуналарнинг таҳлилларига асосланган ҳукуматларимиз хулосаларидир. Ушбу таҳлиллар намуналарда эпибатидиннинг мавжудлигини аниқ тасдиқлади.

Эпибатидиннинг заҳарлилиги ва тасвирланган симптомларни инобатга олган ҳолда, ўлимнинг энг эҳтимолий сабаби заҳарланиш бўлган. Навальний Россия қамоқхонасида вафот этди, бу эса Россияда унга ушбу заҳарни юбориш учун восита, сабаб ва имконият бўлганини англатади”, – дейилади қўшма баёнотда.

Марҳум сиёсатчининг беваси ҳам Х ижтимоий тармоғида шу каби маълумотларга бағишланган пост қолдирди.

“Бешта Европа давлатининг олимлари турмуш ўртоғим Алексей Навальний эпибатидин — ер юзидаги энг кучли заҳарлардан бири бўлган нейротоксин билан заҳарланганини аниқлади. Табиатда бу заҳар Эквадор дарахт қурбақасининг терисида учрайди. У фалажликка, нафас олишнинг тўхташига ва азобли ўлимга олиб келади.

Мен биринчи кунларданоқ турмуш ўртоғим заҳарланганига ишонардим, аммо энди бунга далиллар бор. Владимир Путин Алексейни кимёвий қурол билан ўлдирди. Икки йил давомида синчковлик билан иш олиб борган ва ҳақиқатни очиб берган Европа давлатларига миннатдорлик билдираман”, — деб ёзди Юлия Навальная.

 

 

 


Жаҳон


														
														АҚШ Байден маъмурияти қурбонлари учун жамғарма яратиш режасидан воз кечди

АҚШ Байден маъмурияти қурбонлари учун жамғарма яратиш режасидан воз кечди

“Бош прокурор вазифасини бажарувчи Тодд Бланш якшанба куни кечқурун президент Трамп тарафдорларига компенсация тўлаш учун 1,…
17:29 / 03.08.2026

														
														Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди

Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди

Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди.
16:40 / 02.08.2026

														
														Эрон Европа Иттифоқини тинч аҳолига қарши ҳужумларда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айблади

Эрон Европа Иттифоқини тинч аҳолига қарши ҳужумларда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айблади

“Европа Иттифоқи Эрон тинч аҳолисига қаратилган ҳужумларда АҚШ ва Исроилга бевосита ёрдам кўрсатди”, – деди Эрон Ташқи ишлар…
12:27 / 25.07.2026

														
														Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Украинага қурол сотмаслигини айтди.
22:24 / 24.07.2026

														
														Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил самолётлари 11 июль шанба куни Ливан жанубидаги бир нечта ҳудудларга зарба берди, деб хабар берди Ливан ҳарбий манбас…
16:09 / 11.07.2026

														
														АҚШда камида 25 киши аномал иссиқдан ҳалок бўлди

АҚШда камида 25 киши аномал иссиқдан ҳалок бўлди

Дам олиш кунлари АҚШда ҳаво ҳарорати 100F (38 даража)дан юқори бўлганлиги туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, бу эса АҚШда ре…
14:56 / 06.07.2026

														
														Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Хитой етакчиси Си Цзинпин Хитой ва Беларус темир дўстлар эканлигини, уларнинг муносабатлари халқаро нотинчликнинг барча сино…
12:41 / 29.06.2026

														
														Покистон Афғонистоннинг бир нечта вилоятларига ҳужум қилди

Покистон Афғонистоннинг бир нечта вилоятларига ҳужум қилди

Матбуот котиби Покистоннинг ҳаракатларини “қўрқоқ, тажовузкор ва ваҳший жиноят” деб атади ва уларни қоралади.
10:53 / 29.06.2026

														
														Қирғизистонда блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Қирғизистонда блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Имтиёзларни блогерлар, стартаплар, аутсорсинг компаниялари, кино, видео ва телемаҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ижоди…
16:56 / 17.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди

Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида йир…
15:34 / 05.08.2026
Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Cаннаваро ОАВ вакиллари билан учрашувда ўзининг маоши ҳақида тарқалган х…
14:50 / 05.08.2026
1-синф ўқувчилари учун “Президент совғалари”ни етказиш бошланди

1-синф ўқувчилари учун “Президент совғалари”ни етказиш бошланди

Янги 2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчиларга мўлжалланган “Президент совғалари”ни ҳудудларга етказиш…
17:33 / 05.08.2026
​ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШАРИФА САЛИМОВА

​ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШАРИФА САЛИМОВА

Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Замонавий шеъриятимизнинг таниқли намояндаларидан бири, серқирра ижодкор,…
09:55 / 05.08.2026
6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

5 август соат 20 дан 6 август соат 20 гача
17:09 / 05.08.2026
Ўзбекистон Қирғизистонга ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулоти етказиб бериши мумкин

Ўзбекистон Қирғизистонга ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулоти етказиб бериши мумкин

Қирғизистон Ўзбекистондан ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулоти импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ва…
14:37 / 05.08.2026
Саида Раметова оғир жудоликка учради

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбек киноси ва театрининг таниқли вакили, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ак…
17:03 / 05.08.2026
Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш таклиф қилинди

Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мувофиқлаш…
17:37 / 04.08.2026
Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни уй-жой сиёсатига бағишланган матбуот анжуманида телесуфлёр ишламай қолганидан сўнг АҚШ Президен…
10:34 / 06.08.2026
Тошкентда квартиралар қимматлашди, ҳовлилар нархи пасайди

Тошкентда квартиралар қимматлашди, ҳовлилар нархи пасайди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индексини ҳисоблашнинг янги методологияси жорий этилди.
16:34 / 06.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!