Кеча тунда Мирзиёев ва Лукашенко Озарбайжон раҳбарига телефон қилиб, сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаганди.
Озарбайжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиев республикадаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида етакчилик қилмоқда, 92,05 фоиз овоз тўпламоқда, деди Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазахир Панахов.
“Ҳозирги вақтда Марказий сайлов комиссияси участкаларнинг 93,35 фоизини қайта ишлагандан сўнг овозларни ҳисоблашни якунлади. Илҳом Алиев 92,05 фоизни қўлга киритди”– деди Панахов.
Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари чоршанба куни Москва вақти билан соат 18:00 да якунланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!