$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Amazon” дунёдаги энг қиммат брендга айланди

09:31 / 19.01.2023

Американинг “Amazon” компанияси дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида ўтган йилги етакчи – “Apple”ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Британиянинг “Brand Finance” консалтинг компаниясининг чоршанба куни чоп этилган тадқиқотида маълум қилинди.

“2022 йилда “Amazon”нинг бренд қиймати 15 фоизга, яъни 350,3 миллиард доллардан 299,3 миллиард долларга тушиб кетганига қарамай, яна етакчиликни қўлга киритди”, — дейилади ҳужжатда. Аниқлик киритилишича, “бренд кучи” кўрсаткичи қийматининг пасайиши 41,2 миллиард долларни ташкил этган, корпорация бренди “ташқи омилларнинг ўзгариши” туфайли яна 13,7 миллиард доллар йўқотган, бироқ компаниянинг тижорат кўрсаткичи ижобий бўлиб чиққан ва 3,9 млрд долларлик соф фойда йўқотишларни бироз қоплаган

“Умуман олганда, “Amazon” рейтингининг “ААА+”дан “ААА”га ёмонлашиши ва ушбу бренд қийматининг пасайиши коронавирусдан кейинги даврда истеъмолчилар Американинг “Brand Finance” компаниясининг мижозларга хизмат кўрсатишини янада танқидий баҳолай бошлагани билан боғлиқ”, – дейди мутахассислар.

Бундан ташқари, компания буюртма қилинган маҳсулотларни етказиб бериш муддатини оширган. Хабарда қайд этилишича, бу чакана сотувчи мижозларнинг ўз хизматларини бошқа одамларга тавсия этиш истагининг пасайишига олиб келган. Қўшимчасига, дунёда коронавирус чекловларининг олиб ташланиши офлайн харидларнинг машҳурлигини тиклашга олиб келган, бу ҳам Амазон хизматларига талабнинг бироз пасайишига олиб келди.

“Brand Finance” таҳлилчилари, шунингдек, “iPhone” серияли смартфонлари ва iOS операцион тизимида ишловчи бошқа қурилмалари билан машҳур бўлган ўтган йилги етакчи “Apple” компаниясининг бренд қиймати ҳисобот даврида 16 фоизга, яъни 355,1 дан 297,6 миллиард долларга камайганига ҳам аниқлик киритган. Америка корпорацияси рейтингда фақат иккинчи ўринни эгаллай олди. Бунга компаниянинг етказиб бериш занжири узилиши ва меҳнат бозоридаги тақчиллик билан боғлиқ прогноз қилинган даромадининг камайиши сабаб бўлди, бу британиялик экспертларнинг фикрича, “Apple”нинг асосий аппарат маҳсулотларини чиқариш имкониятини чеклайди.

Кучли бешликнинг қолган етакчилари “Google” (281,4 миллиард доллар), тўртинчи ўрин “Microsoft” (191,6 миллиард доллар), бешинчи ўринда “Walmart” (113,8 миллиард доллар), бу компанияларнинг барчаси рейтингда ўз ўрнида қолди. Умуман олганда, “Twitter” вa “Snapchat” рўйхатдан чиқарилгандан сўнг “Brand Finance Global 500” рўйхатида мавжуд технологик компаниялар сони 50 тадан 48 тага камайди.

“Brand Finance” методологиясига кўра, “бренд кучи” маркетинг, ўз капитали ва бизнес самарадорлигига инвестицияларни баҳолашни ўз ичига олган мувозанатли кўрсаткичлар картаси ёрдамида ҳисобланади.


Бу ҳам қизиқ

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!