22 апрель куни юзлаб одамлар Вашингтонда Олий суд олдида уйсизлар учун жарима ундириш юзасидан норозилик намойиши ўтказди, деб ёзади “Закон.кз”.
“РИА Новости” хабарига кўра, Орегон штатидаги Грантс Пасс шаҳрида расмийлар шаҳар кўчаларида ухлаётган уйсизлар учун бир қатор чекловлар, жумладан, салкам 300 доллар жарима киритишга қарор қилган. Олий суд бундай қарорнинг конституцияга мувофиқлигини текширади.
Тинчлик митинги иштирокчиларидан бири, Vocal NYC уйсизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Натилин Адесегунга кўра, айни пайтда Қўшма Штатларда бундай одамларнинг кўчада бўлиши жиноят деб ҳисобланади.
“Бир ўйлаб кўринг... сиз қашшоқ ва уйсизлигингиз учун ҳибсга олиниб, жиноятчи деб аталгансиз. Бу нотўғри”, - деди Адесегун.
Фаоллар “уйсизликни жиноят деб ҳисоблаш” конституцияга зид деб умид қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!