$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Анқара шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити бўлиб ўтди

17:41 / 16.03.2023

Ўзбекистон етакчиси раислигида ўтган тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар, ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳамда Ташкилот институтлари ва тузилмаларининг бошқа вакиллари қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Саммит аввалида иштирокчилар 6 февраль куни Туркиянинг жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган вайронкор зилзилалар қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида таъкидлаганидек, бугунги учрашув ҳамда фожиа кунларида Ташкилот мамлакатлари Туркияга кўрсатган биродарлик ёрдами туркий халқлар энг мушкул дамларда бир-бирига мустаҳкам таянч ва суянч бўлаётгани, уларнинг дўстлиги ва бирдамлиги қудратли куч эканининг яққол амалий тасдиғидир.

– Дўстларимиз диёрида юз берган ва мисли кўрилмаган ҳалокатли зилзила барчамизнинг қалбимизга чексиз қайғу ва изтироб солди. Бу йўқотишнинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Зеро, бу мудҳиш офат натижасида бизнинг жондан азиз ота-оналаримиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз ва фарзандларимиз қурбон бўлди ва жабрланди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Биз мудҳиш фожиада қурбон бўлган ўн минглаб бегуноҳ кишилар хотирасини ҳеч қачон унутмаймиз.

Ўзбекистон етакчиси ҳаётдан бевақт кўз юмган барча инсонларнинг порлоқ хотирасига алоҳида ҳурмат рамзи сифатида 6-феврал санасини Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни, деб эълон қилишни таклиф этди.

Президент Режеп Таййип Эрдоған бошчилигида табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва қабул қилинган дастурларни алоҳида эътироф этиб, давлатимиз раҳбари зудлик билан амалга оширилган аниқ ва самарали ҳаракатлар туфайли кўплаб одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақлаб қолингани, катта миқдордаги маблағлар жамланиб, кенг кўламли қайта тиклаш ишлари бошланганини алоҳида қайд этди.

– Ҳозирги синовли даврда қардош турк халқи Туркия етакчиси атрофида жипслашиб, ўзининг беқиёс жасорати ва мардлиги, метин иродаси ва юксак сафарбарлик руҳини намоён этди, – деди Ўзбекистон Президенти.

Шу муносабат билан Ўзбекистон вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни, ижтимоий ва саноат объектларини тиклаш ва янгиларини барпо этиш ишларига ёрдам бериш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни йўналтиришга тайёрлиги таъкидланди.

– Бундан ташқари, талофат кўрган ҳудудлардан ёши улуғ инсонлар ва нуронийларни юртимизда соғлиғини тиклаш ва дам олишлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодларимиз қадамжойларини зиёрат қилишлари учун барча қулай шарт-шароитларни яратиб берамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Туркиянинг жабр кўрган Ҳатай музофоти ёшлари ушбу ёз мавсумида Ўзбекистонга таклиф қилинди. Улар учун мазмунли ҳордиқ ва қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сафарлар, юртимиздаги тенгдошлари билан қўшма тадбирлар ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти давлатлари жойлашган ҳудудлар ўз географик ва геологик хусусиятларига кўра табиий офат ва хавф-хатарлар фаол содир бўладиган макон ҳисобланишига эътибор қаратди.


– Минг афсуски, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари бу каби вайронкор ҳодисалар кўлами ва зарарини кескин оширмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг Тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш ва унинг асосида қатор аниқ механизмларни яратиш ташаббуси илгари сурилди.
Жумладан, Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада Ўзбекистон Туркия томони тақдим этган фуқаролар муҳофазаси бўйича тизим яратиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди. Уларнинг навбатдаги йиғилишида энг устувор йўналишлар бўйича қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Табиий офатларнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш молларини тўсиқсиз етказиб бериш, саноатни тиклашга қаратилган кооперасия лойиҳаларини ишга тушириш таклифи илгари сурилди.

– Илмий ва технологик соҳаларда эришилган ютуқларга қарамасдан, зилзилалар, сел ва сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, бўронларни олдиндан аниқлаш ва эрта огоҳлантириш ҳамон долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Бу жараёнларни чуқур ўрганиш, соҳага фан ва технологияларни кенг жорий этиш катта ижобий самара бериши аниқ, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш ташаббусини илгари сурди.

Бундан ташқари, Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларга ихтисослашган халқаро тузилмалар билан амалий ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти Ташкилотдаги қатор мамлакатларда бўлажак муҳим сиёсий воқеалар, шу жумладан сайловларнинг муваффақиятли ўтказилишини тилади ҳамда яқинлашиб келаётган баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз ҳамда муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.

Саммит якунида Анқара декларацияси қабул қилинди, Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди ҳамда фуқаро муҳофазаси механизмини шакллантириш юзасидан битимни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Бу ҳам қизиқ

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026
Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026
Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Унда жаҳон меҳнат бозоридаги ўзгари…
11:32 / 02.11.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!